Тиагода коронавирус аниқланди
Сешанба, 29 Сентябр
2362

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Тиаго Алькантара коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

29 ёшли испаниялик футболчи карантинга олинди.

«Клуб COVID-19 бўйича барча протоколларга амал қилишда давом этмоқда. Тиаго зарур бўлган вақтгача изоляцияда бўлади», – деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, яримҳимоячи «Ливерпуль»га 18 сентябрь куни «Бавария»дан 20 млн фунт эвазига ўтди ва АПЛнинг 2-туридан ўрин олган «Челси»га (2:0) қарши баҳсда дебют қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар