Тиаго дебютидаёқ АПЛ рекордини ўрнатди
Душанба, 21 Сентябр
21995

«Ливерпуль»нинг янги яримҳимоячиси Тиаго Алькантара АПЛнинг 2-туридан ўрин олган «Челси»га (2:0) қарши баҳснинг иккинчи бўлимида майдонга тушди.

29 ёшли испаниялик иккинчи бўлимда 75та узатма берди – бу 90 дақиқа ҳаракат қилган «кўклар»нинг исталган футболчисининг узатмаларидан кўп. 

Opta Sports'нинг ёзишича, Премьер-лигада бир бўлим давомида ўйнаган ҳеч бир футболчи бунча кўп узатма бермаган. Бу рекорд натижа саналади.

Эслатиб ўтамиз, Тиаго «Ливерпуль»га «Бавария»дан 25 млн фунт эвазига ўтди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар