Суперлига. «Локомотив» сафарда «Бухоро»ни мағлуб этди
Якшанба, 20 Сентябр
2358

Суперлига 16-тури доирасида «Бухоро» Муборакда «Локомотив»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 15-дақиқасидаёқ бухороликлар ҳимоячи ва дарвозабонининг хатосини Темурхўжа Абдухолиқов голга айлантирди. Кўп ўтмай, Бикмаев ва Амонов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди – 0:3.

41-дақиқада Шуҳрат Муҳаммадиев иккинчи марта огоҳлантирилгач, меҳмонлар майдонда сон жиҳатдан бир киши кам бўлиб қолишди.

Иккинчи бўлимда мезбонлардан Беҳруз Саъдиллоев гол уриб, ҳисобни бироз қисқартирди – 1:3.

Ушбу мағлубиятдан кейин «Бухоро» жамоаси 8 очко билан 13-ўринда қолган бўлса, «Локомотив» очколари сонини 21тага етказиб, 7-ўринга чиқиб олди.

Суперлига. 16-тур. 20 сентябрь 
«Бухоро» – «Локомотив» - 1:3 

Муборак. Баҳром Вафоев номли стадион.
Бош ҳакам: Акобир Шукуруллаев
Голлар: Беҳруз Саъдиллоев 60 – Темурхўжа Абдухолиқов 15, Марат Бикмаев 19, Азизбек Амонов 27.

«Бухоро»: 91. Зафар Сафоев, 4. Миржалол Жумаев, 8. Анвар Жўраев (28. Эргаш Исмоилов 26), 9. Жасур Ҳакимов (29. Шаҳзод Бешимов, 81), 10.Азиз Ибрагимов (77. Изатилла Абдуллаев 72), 16. Жасур Ҳасанов (26.Аброр Хусинов, 46), 17. Беҳруз Садиллоев, 19.Бекзод Саидов, 66. Илҳомжон Алижонов, 93. Максимилиан Фомин, 98. Солибек Каримов (21. Аббосбек Жумақулов, 46).

«Локомотив»: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Жаҳонгир Абдумўминов (7. Кахи Махарадзе, 56), 5.Славко Дамьянович (23.Абдул Азиз Юсупов, 74), 10.Марат Бикмаев (25.Жавоҳир Алижонов, 60), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Азизбек Амонов (52. Жалолиддин Жумабоев, 46), 20. Ғуломҳайдар Ғуломов, 26.Дилшод Комилов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 77. Диёржон Туропов (4.Шаҳзод Шайманов, 55).

Четлатиш: Муҳаммадиев, 41 («Л», 2С).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар