Клопп: «Жота бизга турли тактик ёндашувлар учун имкон беради»
Якшанба, 20 Сентябр
3877

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Вулверҳэмптон»дан сотиб олинган ҳужумчи Диогу Жота ҳақида гапирди.

«Бизда ундан қандай фойдаланиш борасида турли имкониятлар мавжуд. У атиги 23 ёшда. Унинг салоҳияти катта ва ўйини тўлиқ шаклланмаган. У тезкор. Қандай қилиб комбинациялар уюштиришни, ҳимояланишни ва босим ўтказишни билади. 

У бизга турли тактик ёндашувлар учун имкон беради. У 4-3-3 тактикасида исталган ҳужум позицияда ўйнаши мумкин. 4 яримҳимоячи билан ўйнаганимизда қанотда ҳам ҳаракат қила олади. 

Бундан ташқари Жотада жамоамизга хос баъзи хусусиятлар бор: иштиёқ, ғалабага очлик, қатъият. У биз билан эканлигидан хурсандман. 

Диогу «Ливерпуль» унинг учун янги қадам эканлигини билади. Биз доим ўтган йили деярли барча турнирларда ғолиб чиққан жамоани қандай кучайтириш ҳақида гаплашамиз. У бизга ўйинимизда йўқ жиҳатларни бериши мумкин. Бу жуда зўр», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар