Анчелотти: «Тиаго нотўғри жамоани танлади. Ранглар кўк бўлиши керак эди»
Якшанба, 20 Сентябр
8548

«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти «Ливерпуль»га ўтган яримҳимоячи Тиаго Алькантара ҳақида фикр билдирди.

«У юрагимни чилпарчин қилди. Тиаго – дўст. Фаолиятим давомида энг яхши ўйинчиларни бошқариш бахтига муяссар бўлдим. Улар орасида Тиаго ҳам бор.

Алькантаранинг «Ливерпуль»га ўтишининг ягона ижобий томони шундаки, у энди менинг қўшним бўлади.

Менимча, у нотўғри жамоани танлади. Ранглар қизил эмас, кўк бўлиши керак эди. Ҳазиллашяпман.

Тиаго –  ажойиб ўйинчи. Дўстим Юрген ундан хурсанд бўлади», – дея Анчелоттининг сўзларини келтиради АS.

Эслатиб ўтамиз, Тиаго ва Анчелотти «Бавария»да бирга ишлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар