Тиаго: «Ливерпуль»га ҳимояда, ҳужумда, шунингдек, психологик томондан ҳам ёрдам бераман»
Шанба, 19 Сентябр
3350

«Бавария»дан «Ливерпул»га ўтган яримҳимоячи Тиаго Алькантара ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Йиллар ўтди. Иложи борича ғалаба қозонишга интиласиз. Ютганингизда эса ундан ҳам кўпроқ нарсани хоҳлайсиз.

Ўйлашимча, «Ливерпуль» менга характер беради. Барча мақсадларга эришишни хоҳлайман.

Имкон қадар тезроқ мослашишим керак. Вақт кам, аммо бу футбол. Ўзимизда мавжуд барча фазилатларни бирлаштиришимз керак, деб ўйлайман. Жамоага ҳимояда, ҳужумда, шунингдек, психологик томондан ҳам ёрдам бераман. 

Мухлислар мендан кўпроқ ҳаяжонланмайдилар. Майдонда жамоадошларим, клубим ва мухлислар учун жон бериб ўйнайман», – дея Тиагонинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар