«Ливерпуль» Жотанинг трансферини эълон қилди
Шанба, 19 Сентябр
2415

«Ливерпуль» «Вулверҳэмптон» яримҳимоячиси Диогу Жотани сотиб олди.

23 ёшли португалиялик мерсисайдликлар билан узоқ муддатли шартнома тузди. У янги жамоасида 20-рақам остида ҳаракат қилади.

Аввалроқ трансфер қиймати 41 млн фунтни ташкил этиши ҳақида хабар қилинганди. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 45 млнга  етиши ҳам мумкин.

Жота ўтган мавсумда АПЛда 34та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар