«Бавария» Тиаго Алькантара «Ливерпуль»га ўтишини тасдиқлади. Трансфер қиймати 30 миллион евро
Пайшанба, 17 Сентябр
3414

«Бавария» бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге клуб яримҳимоячиси Тиаго Алькантаранинг «Ливерпуль»га ўтишини тасдиқлади.

«Ниҳоят «Ливерпуль» билан келишувга эришдик. Тиаго фаолияти якунида ўзини янги муҳитда синаб кўришга қарор қилганди», - деди Румменигге.

«Бавария» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам жамоа яримҳимоячиси Тиаго Алькантаранинг «Ливерпуль»га ўтаётгани ҳақида гапириб, инглиз клубини ажойиб ўйинчини қўлга киритигани билан қутлади.

«Тиаго – ажойиб ўйинчи, у биз учун муҳим футболчи эди. Мураббийлар штаби учун Алькантара билан ишлаш мароқли бўлди.

Тиаго билан хайрлашишимиз осон кечмади. «Ливерпуль»ни ажойиб инсон ва футболчини қўлга киритгани билан чин дилдан табриклайман», - дейди Мюнхен клуби устози Bild’га.

The Athletic нашрининг ёзишича, «Ливерпуль» 29 ёшли испаниялик футболчи учун Мюнхен клубига 30 миллион евро трансфер пули тўлашга келишган.

Маълумот учун, Тиаго ўтган мавсумда «Бавария» сафида Бундеслигада 24 ўйинда майдонга тушиб, 3та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар