O'zbek Ўзбекча
Клопп Вейналдум билан унинг келажагини муҳокама қилди
Жума, 11 Сентябр
6048

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп яримҳимоячи Жоржиньо Вейналдум билан унинг келажаги борасида суҳбатлашди, деб хабар беради Sky Sports.

Манбага кўра, учрашув яхши ўтди. 29 ёшли нидерландиялик мерсисайдликлар сафида қолишни истамоқда ва Клопп билан суҳбатдан сўнг клуб томонидан янги шартнома таклиф қилинишини кутмоқда. Немис мутахассиси ҳам яримҳимоячи жамоада қолишини истамоқда. 

Бунгача Вейналдумнинг хизматларига «Барселона» клуби, шахсан «кўк-анорранглилар»нинг янги бош мураббийи Роналд Куман қизиқаётганлиги хабар қилинганди. 

Яримҳимоячи «Ливерпуль»да 2016 йилдан бери ҳаракат қилади. Унинг «қизиллар» билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. У ўтган мавсумда АПЛда 37та ўйин ўтказиб, 4та тўп киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар