Рамос «Реал»даги маоши қисқаришига розилигини билдирди
Сешанба, 08 Сентябр
5026

Мадриднинг «Реал» клуби сардори Серхио Рамос амалдаги шартномани узайтириш масаласида музокара ўтказмоқда.

Marca’нинг ёзишича, Рамос пандемия сабабли клубда юзага келган молиявий муаммолар сабабли раҳбариятнинг маошларни қисқартириш масаласидаги навбатдаги илтимосига янги шартнома бўйича маоши камайтирилишига розилигини билдирган. Томонлар келишув масаласида ҳали бир тўхтамга келмаган бўлса-да, Серхионинг «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес билан дўстона муносабатда эканлиги учун бу борада ижобий ечим топиши айтилмоқда. 

Қайд этилишича, Рамос ойлик маошларнинг қисқариши бўйича клубнинг бошқа футболчиларига ҳам таъсир ўтказа олиши мумкин.

Маълумот учун, 2005 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилаётган 34 ёшли ҳимоячи якунланган мавсумда Ла Лигада 35 ўйинда майдонга тушиб, 11та голга муаллифлик қилган. Рамоснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар