«Металлург» клуби президенти вафот этди
Сешанба, 08 Сентябр
9166

Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси саналмиш Бекободнинг «Металлург» клуби президенти Сергей Вьюненко 42 ёшида вафот этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.

«Металлург» профессионал футбол клуби жамоаси клуб президенти, Ўзбекистон металлургия комбинати акционерлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Вьюненко Сергей Анатольевичнинг бевақт вафот этганлигини чуқур қайғу билан маълум қилади ҳамда марҳумнинг оила аъзолари, дўст-биродарлари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. Унинг хотираси қалбларимизда мангу яшайди», - дея ёзилади клуб билдирган таъзияда.

Маълум қилинишича, Сергей Вьюненко фожиали оқибатларга олиб келган касаллик туфайли тўсатдан вафот этган.

Қозоғистон фуқароси саналмиш Сергей Вьюненко «SFI Management Group» компанияси таклифига кўра 2017 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар