Серхио Рамос — миллий жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурар ҳимоячига айланди
Душанба, 07 Сентябр
3844

Испания миллий жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос голлари сони бўйича миллий жамоалар ҳимоячилари орасида энг яхши тўпурарга айланди.

Рамос УЕФА Миллатлар лигаси 2-тури доирасидаги Испания - Украина (4:0) учрашувида дублга эришди. Натижада Серхионинг Испания миллий жамоаси сафидаги голлари сони 23тага етди ва у бу борада аргентиналик собиқ ҳимоячи Даниэль Пассареллани (22та гол) ортда қолдириб, тўпурар ҳимоячилар орасида 1-ўринга чиқиб олди.

Маълумот учун, «Реал» сардори якунланган мавсумда клуби сафида Ла Лигада 11та, Чемпионлар лигасида эса 2та голга муаллифлик қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар