«Манчестер Сити» клуби ва Украина миллий жамоасининг ҳимоячиси Александр Зинченко Миллатлар Лигаси доирасидан ўрин олган Испанияга қарши ўйин олдидан клубдоши билан бўлган қизиқ суҳбатни айтиб берди.
«Кеча Эрик Гарсия билан гаплашдим. Ўртамизда қисқа диалог бўлди. У мендан Испанияга гол урмаслигимни сўради», – дея Зинченконинг сўзларини келтиради Украина футбол ассоциацияси матбуот хизмати.
Маълумот учун, Эрик Гарсия Испания миллий жамоаси ҳимоячиси саналади.
Испания – Украина баҳси 6 сентябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг 1-турида Испания сафарда Германия (1:1) билан дуранг ўйнаган бўлса, Украина ўз уйида Швейцарияни (2:1) мағлуб этди.