O'zbek Ўзбекча
«Барселона» Вейналдум ва Депай учун 50 миллион евро сарфламоқчи
Якшанба, 06 Сентябр
4162

«Барселона» клуби бош мураббий Рональд Куман тавсияси билан нидерландиялик икки футболчини сотиб олиш борасида иш бошлаган.

Mundo Deportivo’нинг ёзишича, Каталония клуби «Лион» ҳужумчиси Мемфис Депай ва «Ливерпуль» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб икки футболчи учун жами 50 миллион евро сарфламоқчи.

Қайд этилишича, «Барселона» нидерландиялик футболчилар вакиллари билан музокара бошлаган ва тез орада клубларга расмий таклифни жўнатмоқчи.

Аввалроқ, «Барса» Депай учун «Лион»га 25 миллион евро таклиф қилгани, Вейналдум учун эса «Ливерпул»га 15 миллион евро беришга тайёрлиги ҳақида айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар