O'zbek Ўзбекча
Вейналдум «Барса»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Жума, 04 Сентябр
10238

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга жавоб қайтарди.

«Барселона»га ўтишим ҳақидаги маълумотлар миш-мишдан бошқа нарса эмас. Шу боис бу ҳақда гапириш ноўрин. Куманнинг Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийлигини тарк этиши афсусланарли. Аммо у катта клубда иш бошлаганидан хурсандман. Куманнинг кетишини етакчи футболчининг миллий жамоани тарк этишига қиёсласа бўлади. Биз олдинга қараб интилишда давом этишимиз керак», - дея «Ливерпуль» яримҳимоячисининг сўзларини келтирмоқда Goal.

Аввалроқ, Вейналдум Куманнинг «Барселона»даги асосий трансфер мақсадларидан бири эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар