А Сериянинг 1-туридан ўрин олган 3 ўйин 30 сентябрга қолдирилди
Жума, 04 Сентябр
1835

А Серия 1-турдан ўрин олган «Лацио» – «Аталанта», «Беневенто» – «Интер» ва «Удинезе» – «Специя» ўйинларини 30-сентябрга кўчирди.

Бунга сабаб «Интер», «Аталанта» ва  «Специя»нинг ортда қолган мавсумни қолган жамоаларга нисбатан кечроқ якунлашганидир. Шу сабабли лига раҳбарияти бу клубларга қўшимча бир ҳафта дам беришга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, миланликлар мавсумни 21 август куни Европа Лигаси финалида «Севилья»га (2:3) қарши ўйин билан, бергамоликлар 12 август куни ЕЧЛ 1/4 финалида «ПСЖ» (1:2) билан баҳсдан сўнг якунлашган. «Специя» эса 20 август куни В Сериядан А Серияга ўтиш ўйинида қатнашган. 

Маълумот ўрнида, Италия чемпионати 19-20 сентябрдан старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар