Бахтиёр Ҳамидуллаев: «Ҳозирги эгаллаб турган ўрин «Андижон»га умуман ярашмайди»
Пайшанба, 03 Сентябр
2369

Иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни бошлаган «Андижон» жамоасига бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб Бахтиёр Ҳамидуллаев тайинланганди.

Футболчилар билан ташкил этилган учрашувда Бахтиёр Ҳамидуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Аввало, билдирилган ишонч учун миннатдорман. Таркибдаги аксарият футболчиларни яхши танийман. Яқинда чемпионатнинг юқори ўринларида турган жамоа билан турнир жадвалининг сўнгги ўринларини эгаллаб турган жамоаларнинг ўзаро ўйинларини томоша қилдим. Айтарли, катта тафовут йўқ. Демоқчи бўлганим барча жамоа билан ўйнаса бўлади.  Ҳозирги эгаллаб турган ўрин бизга умуман ярашмайди. Биз Суперлигада қолиш билан бир қаторда юқорироқ ўринлар билан чемпионатни якунлашимиз керак», - дея Бахтиёр Ҳамидуллаевнинг сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, «Андижон» жамоаси Суперлига биринчи даврасидан кейин 6 очко билан Суперлига турнир жадвалида сўнгги 14-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар