O'zbek Ўзбекча
«Барселона» Вейналдум трансферини ҳал қилди
Чоршанба, 02 Сентябр
14809

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум катта эҳтимол билан фаолиятини Испанияда давом эттиради. 

Sport.es нашри хабарига кўра, 29 ёшли футболчи «Барселона»га ўтишга розилик берган ва клуб билан уч йиллик шартнома бўйича келишиб қўйган. Кўк-анорранглилар нидерландиялик футболчи трансфери учун мерсисайдликларга 15 млн евро тўлайди, бонуслар ҳисобига жами сумма 20 млн евродан ошиши мумкин. 

Аввалроқ «Ливерпуль» Вейналдум билан шартномани узайтириш борасида келиша олмагани хабар қилинганди. Ушбу ҳавбекнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача тузилган. «Барселона»га Рональд Куман бош мураббий бўлгач, Нидерландия терма жамоаси етакчиларидан бири бўлган Жоржиньо Вейналдум каталонияликлар клубининг асосий трансфер нишонига айланган. 

Вейналдум «Ливерпуль» шарафини 2016 йилдан буён ҳимоя қилиб келади, аввалроқ у «Фейеноорд», ПСВ ва «Ньюкасл Юнайтед» каби клублар сафида тўп сурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар