O'zbek Ўзбекча
«Андижон» Виктор Кумиковни истеъфога чиқарди
Чоршанба, 02 Сентябр
3249

«Андижон» клуби бош мураббийи россиялик Виктор Кумиков истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Жорий мавсумга жамоани тайёрлаган Александр Хомяков 3-турдан сўнг эгаллаб турган лавозимини тарк этганди. Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган карантин пайтида жамоа бош мураббийлиги лавозимига Виктор Балютович Кумиков таклиф этилганди.

Бугун клубнинг янги раҳбари Журъатбек Қувватов ҳамда жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков ўзаро учрашди ва томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани икки томонлама бекор қилди. «Андижон» жамоаси номидан Виктор Балютовичнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз», - дейилади клуб расмий хабарида.

Қайд этилишича, клуб тез орада жамоани қайси мураббий бошқариши ҳақида маълумот беради.

Эслатиб ўтамиз, 57 ёшли мутахассис 11 май куни Александр Хомяков ўрнига «Андижон» бош мураббийига айланиб, клубда 4 ой ҳам фаолият олиб бормади. Водий клуби Суперлига биринчи даврасидан кейин ҳали ғалаба қозона олмаган ягона клуб бўлиб, сўнгги ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар