Уч ҳафта давомида – 10 августдан 31 август кунига қадар очиқ бўлган Суперлига ва Про лига трансфер ойнаси 1 сентябрга ўтар кечаси расман ёпилди. ПФЛ расмий сайти охирги кунги дедлайнда амалга ошган ўтишларни эълон қилди.
«Андижон» яримҳимоячиси Жамшид Ҳасанов эркин агент сифатида «Қизилқум»га ўтди.
«Сурхон» ҳужумчиси Азиз Ибрагимов эркин агент сифатида «Бухоро» сафига бориб қўшилди.
Ҳуқуқий жиҳатдан «Пахтакор»га тегишли бўлган Ҳусниддин Ғофуров «Сурхон»дан ОКМК сафига ижара асосида ўтди.
Ижара муддати якунига етган Низомиддин Зиёвуддинов «Қизилқум»дан ОКМК сафига қайтди.
Ижара муддати якунига етгани боис Ҳожимат Эркинов ОКМКдан «Пахтакор» сафига қайтди.
«Динамо» яримҳимоячиси Низомжон Норов эркин агент сифатида Термизнинг «Сурхон» клуби сафига қайтди.
«Хоразм» футболчиси Шоҳжаҳон Қиличев эркин агент сифатида «Локомотив» сафига ўтди.
Ижара муддати якунига етган Азизбек Амонов «Бухоро»дан яна «Локомотив» сафига қайтди.
«Андижон» яримҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов эркин агент сифатида Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафига ўтди.
Про лига вакили «Оқтепа» ўйинчиси Савелий Абрамов эркин агент мақомида «Локомотив» сафига бориб қўшилди.
«Нефтчи» ҳужумчиси Идрис Бикмайкин эркин агент сифатида «Оқтепа» сафига ўтди.
«Қизилқум» футболчиси Сардор Жаҳонов эркин агент сифатида «Оқтепа» клуби билан шартнома имзолади.
«Қўқон-1912» футболчиси Миржалол Мирзаев эркин агент сифатида «Турон» клубига ўтди.
Асилжон Бегимқулов «Бухоро»ни тарк этиб, эркин агент сифатида «Хоразм» билан шартнома имзолади.
«Пахтакор» вакиллари Иброҳим Йўлдошев ва Шаҳзод Тоиров эркин агент сифатида «Сурхон» сафига бориб қўшилди.
Душанбенинг «Истиқлол» клуби яримҳимоячиси Эҳсони Панжшанбе «Навбаҳор» клубига трансфер қилинди.