Про лига. «Динамо» мавсумдаги дастлабки ғалабасига эришди
Якшанба, 30 Август
3713

Про-лига 3-турининг қолдирилган ўйини «Динамо» - «Хоразм» учрашуви билан бир ярим ой тўхтатилган чемпионат баҳслари давом эттирилди. 

Самарқанддаги ушбу баҳс «UzReport» ва «FutbolTV» телеканаллари тарихида махсус жонли эфирда намойиш этилган илк учрашув сифатида қолди.

Ўйиндаги ҳисоб 47-дақиқада очилди. Суҳроб Нуруллоев пенальти ишлаган бўлса, Ойбек Нурматов уни амалга оширди – 1:0.

54-дақиқада эса Урганч жамоасининг чиройли қарши ҳужуми Равшан Султоновнинг голи билан якунига етди – 1:1.

58-дақиқада эса Андрей Сидоров «Динамо» сафида илк марта майдонга тушиб, икки дақиқа ўтар-ўтмас дебютида гол муаллифига айланди – 2:1.

84-дақиқада эса самарқандликлар сардори Комил Шарофутдинов бош билан йўллаган зарбаси билан фарқни иккитага оширди – 3:1.

Мавсумдаги дастлабки ғалабаси билан Самарқанд клуби турнир жадвалида 6-ўринга чиқиб олган бўлса, уч ўйинда уч мағлубиятга учраган «Хоразм» сўнгги – 8-ўринда бормоқда.

Про-лига. 3-турнинг қолдирилган ўйини.
30 август, якшанба
«Динамо» – «Хоразм» - 3:1

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Дамир Искандеров
Голлар: Ойбек Нурматов 47 пенальти, Андрей Сидоров 60, Комил Шарофутдинов 84 - Равшан Султанов 54.

«Динамо»: 1.Эркин Жабборов, 5.Аваз Агалиев, 7.Сухроб Нуруллоев (20.Шаҳбоз Нуриддинов, 59), 9.Жаҳонгир Аҳмадов, 19.Обид Жўрабоев, 26.Комил Шарофутдинов, 27.Азамат Алланиёзов (14.Андрей Сидоров, 58), 34.Шоҳруҳбек Абдураҳмонов (6.Бобур Қосимов, 74), 44.Искандар Сиддиқжонов, 78.Ойбек Нурматов (10.Амиржон Сафаров, 64), 95.Азим Мирзаев (11.Дамир Темиров, 46).

«Хоразм»: 35.Ғайрат Ўдаев (1.Элдорбек Шухратбеков, 84), 3.Равшан Султанов, 4.Жасур Атаджанов (6.Фаррух Ҳайдаров, 74), 5.Темур Машарипов, 7.Темурбек Исмаилов, 8.Дамир Низанов, 15.Дадахон Юсупов, 17.Саиджамол Давлатжонов, 19.Ҳабибулла Матёқубов, 23.Норхон Шерипов, 41.Расул Мусаев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар