«Динамо» 7 футболчи билан хайрлашиб, 10 нафар янги ўйинчини таклиф қилди
Якшанба, 30 Август
6467

«Динамо» жамоаси Про лигада юзага келган мажбурий танаффус вақтидаги ёзги трансфер ойнасида ўз таркибида бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Клуб бош мураббийи Сергей Лушчан қўл остида ўтган бир ярим ой вақт давомидаги ўқув-машғулот йиғинидан кейин жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар кузатилди.

Хусусан, «Динамо» жамоаси дарвозабон Шоҳрух Эшбўтаев, ҳимоячилар Алишер Юсупов, Бунёд Исроилов, Жасур Ўринов, яримҳимоячилар Темур Шарипов, Жасур Азимов, Низом Норов сингари футболчилар билан дўстона хайрлашди.

Жамоа таркибига эса дарвозабон Эркин Жабборов (Оқтепа), ҳимоячилар Обид Жўрабоев (Навбаҳор), Искандар Сиддиқжонов, Шаҳзодбек Ҳамидов, яримҳимоячилар Элдор Бойматов (Сурхон), Фарҳод Намозов, Жаҳонгир Аҳмадов (Пахтакор), Суҳроб Нуруллоев (Металлург), Андрей Сидоров (Хўжанд, Тожикистон), Ойбек Нурматов (Сўғдиёна) сингари футболчилар таклиф этилди. Шунингдек Самарқанд вилоят футбол академиясидан 3 нафар маҳаллий ёш футболчилар жалб қилинди», - дейилади хабарда

Маълумот учун, «Динамо» Про-лига 3-турининг қолдирилган баҳси доирасида бугун, 30 август куни Самарқандда «Хоразм»га қарши ўйин ўтказади. 17:00да бошланадиган баҳс илк марта «Futbol TV» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар