«Интер» А Серия стартини бир ҳафтага қолдиришни сўради
Жума, 28 Август
2861

А Сериянинг бир қатор жамоалари лига раҳбариятидан янги мавсум бошланишини бир ҳафтага қолдиришни сўрашмоқда.

Corriere della Sera'нинг ёзишича, «Интер» ушбу клублар ичида етакчилик қилмоқда. Қайд этилишича, «нерадзурри» раҳбарияти мавсум бошланишидан олдин қўшимча бир ҳафта дам олиш тўғрисида расмий сўров юборган. 

Агар А Серия «Интер» сўровига рози бўлса, Милан клуби чемпионатдаги иштирокини 26-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган 2-турдан бошлайди ва жамоанинг 1-турдаги ўйини қолдирилади.

Аслида Италия чемпионати 19 сентябрда бошланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» ўтган мавсумни 21 август куни якунлади. Конте шогирдлари Европа Лигаси финалида «Севилья»га (2:3) имкониятни бой беришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар