ПФЛ: «Андижон» U-21 жамоаси молиявий қийинчиликлар сабаб «Пахтакор» билан учрашувга етиб кела олмаслиги бўйича хат йўллади
Чоршанба, 26 Август
2424

ПФЛ расмий сайти “Андижон” U-21 ва “Машъал” U-21 жамоалари бўйича баёнот берди.

25 август куни “Машъал” U-21 — “Бухоро” U-21 жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ “Машъал” клуби тест жавобларини комиссияга ўз вақтида тақдим этмагани учун, ЎзПФЛ учрашув ўтишига рухсат бермади. 

Бугун, 26 август куни вазият атрофлича ўрганиб чиқилди. Айни вақтда “Машъал” футбол клубининг асосий таркиби “Бухоро”га қарши учрашув учун тайёр. Комиссия хулосасига кўра, U-21 жамоасининг тест натижалари “Машъал” футбол клубига боғлиқ бўлмаган сабаб туфайли ўз вақтида етиб келмаган. Шундан келиб чиқиб, “Машъал” U-21 ва “Бухоро” U-21 жамоалари ўйини кейинроқ муддатга қолдирилди. Учрашув санасига тез орада аниқлик киритилади.

“Андижон” U-21 жамоаси молиявий қийинчиликлар сабаб “Пахтакор” билан учрашувга етиб кела олмаслиги бўйича хат йўллади. Шу боисдан бугун бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувда “Пахтакор” U-21 жамоасига техник ғалаба ёзилади.

Маълумот учун, Мусобақалар ўтказиш регламентининг 8.7 бандига мувофиқ, U-21 жамоаси яна бир учрашувга узрли сабабсиз етиб кела олмаса, клубнинг асосий таркиби ҳам ЎзПФЛ Ижроқўми қарори асосида мусобақалардан четлаштирилиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар