Флик Тиагонинг келажаги ҳақида гапирди
Душанба, 24 Август
8797

«Бавария» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «ПСЖ»га (1:0) қарши ЕЧЛ финалидан сўнг жамоа яримҳимоячиси Тиаго Альканатаранинг келажаги борасида гапирди.

«Бу Тиагонинг «Бавария»даги охирги ўйиними? Йўқ, у менга қолишини айтди (кулади). Мен шунчаки унга миннатдорлик билдирдим. 

Келаси мавсумда у қаерда ўйнашини билмайман. Менимча, унинг ўзи ҳам билмайди. Яна бир неча кун кутишимиз керак», – дея Фликнинг сўзларини келтиради Goal.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ испаниялик футболчининг «Ливерпуль» билан 4 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабар қилинганди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар