Игорь Сергеев «Пахтакор»даги голлари сони бўйича Игорь Шквиринни ортда қолдирди
Шанба, 22 Август
2813

«Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеев клубнинг юқори лигадаги тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Суперлига 11-тури доирасидаги «Насаф» дарвозасига урилган гол билан Олий лигада Сергеев ҳисобида урилган голлар сони 92тага етди.

Бу натижа билан Игорь «Пахтакор» таркибида юқори лигада энг кўп тўп киритган футболчилар рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Сергеев бунгача 2-ўринда бўлган Игорь Шквириндан сўнгги икки турда уч гол урган ҳолда ўзиб кетишга эришди. Эндиликда Сергеевда 92, Шквиринда 91та гол мавжуд.

«Пахтакор» сафида Олий лигада энг кўп тўп киритган футболчи Геннадий Красницкий ҳисобланади. У юқори лига ўйинларида 102 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришган.

«Пахтакор» клуби тарихидаги юқори лигадаги энг яхши ҳужумчилар:
Геннадий Красницкий – 102та гол
Игорь Сергеев - 92
Игорь Шквирин - 91
Биродар Абдураимов - 87
Анвар Солиев - 86
Зайниддин Тожиев - 71
Андрей Якубик - 70
Александр Гейнрих - 66
Сервер Жепаров - 64
Дилмурод Назаров – 56.

Чемпионатлардаги мутлақ тўпурарлари рўйхати эса қуйидагича кўриниш олган:
Геннадий Красницкий – 142та гол
Игорь Шквирин - 136
Биродар Абдураимов - 130
Игорь Сергеев - 92
Анвар Солиев - 86
Зайниддин Тожиев - 71
Андрей Якубик - 70
Азамат Абдураимов - 67
Александр Гейнрих - 66
Сервер Жепаров – 64.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар