O'zbek Ўзбекча
Куман «Барселона»га таклиф этмоқчи бўлган дастлабки футболчи маълум бўлди
Пайшанба, 20 Август
27923

«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман «Ливерпуль»нинг нидерландиялик яримҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумни Каталонияга таклиф этмоқчи, дея хабар бермоқда AD.

Манбанинг ёзишича, Вейналдум ва «Ливерпуль» 2021 йилда якунланадиган амалдаги шартномани узайтириш бўйича бир неча ойдан буён музокара олиб бораётган бўлса-да, келишувга эриша олмаяпти. 

Қайд этилишича, Куман Нидерландия миллий жамоасидаги собиқ шогирдига «Ливерпуль» билан шартномани узайтирмасликни сўраб, уни «Барселона»га чақиришини айтган.

Маълумот учун, Вейналдум 2019/20 йилги мавсумда клуби сафида жами 47 ўйинда майдонга тушиб, 6та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар