Ўзбекистон U22 жамоаси фаолияти йўлга қўйилди. Равшан Ҳайдаров мураббийлигида 25 футболчи чақирилди 
Чоршанба, 19 Август
4989

1999-2000 йилда туғилган футболчилар учун халқаро майдонларда тўп суриш имкониятини яратиш, миллий жамоамизга муносиб номзод футболчиларни етказиб бериш мақсадида Ўзбекистон U22 жамоаси фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

«Ҳозирда ушбу ёш тоифасидаги кўплаб футболчилар турли клублар сафида Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётганлиги Ўзбекистон U22 жамоасининг таркиб топиши зарур эканлигининг яна бир муҳим омили ҳисобланади. 

Ушбу жамоага 2021 йил октябр ойида бўлиб ўтадиган U23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш вазифаси юкланади. 

Шунингдек, мазкур жамоани шакллантиришда Темур Кападзе бошчилигидаги U19 Ўзбекистон ёшлар жамоасининг 2021 йилги U20 жаҳон чемпионатида иштирок этиш эҳтимоллиги ҳам ҳисобга олинди. 

2022 йилги U23 Осиё чемпионатига йўлланма қўлга киритилган тақдирда, Ўзбекистон U22 жамоаси етакчи футболчилари Ўзбекистон U19 жамоасига қўшилган ҳолда Ўзбекистон U23 жамоаси тузилади. 

Ўзбекистон U22 жамоасига бош мураббий сифатида тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров номзоди маъқулланди. Жамоа вакиллари 31 августдан 5 сентябрга қадар Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказади», - дейилади хабарда. 

Йиғинга таклиф этилган 25 нафар футболчи рўйхати:


Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U22 жамоасидан ташқари, Термизнинг «Сурхон» клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар