«Қизилқум» Суперлигадаги дастлабки ғалабасига эришиб, «Бухоро»ни сўнгги ўринга туширди
Сешанба, 18 Август
3053

Суперлига 10-тури доирасида Тошкентдаги «Жар» стадионида кечган баҳсда «Қизилқум» «Бухоро» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 48-дақиқасида навоийликларнинг нигериялик янги форварди Иброҳим Томивага нисбатан ишлатилган қўполлик учун бош ҳакам «Бухоро» дарвозаси томон пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган жабрланувчининг ўзи ҳисобни очди – 1:0.

Голдан кейин икки томон ҳам ҳисобни ўзгартириш учун ҳар қанча уринмасин, Тачмурод Агамуродов мураббийлигидаги «Қизилқум» мавсумдаги дастлабки ғалабасини сақлаб қолди.

Ушбу ғалаба билан Навоий жамоаси очколари сонини 5тага етказиб, 14-ўриндан 13-ўринга кўтарилиб олди. Бухоро клуби эса ғалабасиз сериясини 10тага етказиб, 3 очко билан яна 14-ўринга тушди.

Суперлига. 10-тур. 18 август (сешанба)
«Қизилқум» - «Бухоро» - 1:0

Тошкент. «Жар» стадиони
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Раҳимбек Каримов

Гол: Иброҳим Томива, 48 пенальтидан.

«Қизилқум»: 1.Игнатий Нестеров, 5.Владислав Касминин, 7.Ойбек Қиличев, 6. Эркин Бойдуллаев, 10.Алишер Саноев, 18. Жасур Азимов (77.Суннатилла Абдуллажонов, 73), 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 44. Иброҳим Томива (17.Салим Мустафоев, 83), 75.Олег Толмасов, 99.Достон Ибрагимов (11.Қадамбой Нурметов, 46)

«Бухоро»: 91.Зафар Сафаев, 4.Миржалол Жумаев, 5.Бобир Аманов, 8.Анвар Жўраев, 9.Жасур Ҳакимов (29.Шаҳзод Бешимов, 75), 11.Зоҳир Пиримов (77.Иззатилла Абдуллаев, 70), 16.Жасур Ҳасанов, 19.Бекзод Саидов (7.Суҳроб Неъматов, 61), 28.Эргаш Исмоилов, 40.Азизбек Амонов (17.Беҳруз Саъдуллоев, 70)  98.Солибек Каримов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар