Руди Гарсия: «Тактик жангда ғалаба қозондик»
Якшанба, 16 Август
3969

«Лион» бош мураббийи Руди Гарсия Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га (3:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Футболчиларим билан фахрланаман. Биз ўз кучимизга ишондик. Фаворит эмаслигимизни, топ-клуб билан учрашаётганлигимизни билардик.

Аввало, бизнинг муваффақиятларимиз кучли жамоавий руҳнинг натижасидир. Ҳамма шериклари манфаати учун ҳаракат қилди. Алмаштиришлар бизга кўп ёрдам берди. 

Мусса Дембеле бошланғич таркибда майдонга тушмаганидан жаҳли чиқди, аммо ўйин олдидан мен унга майдонга тушганида муҳим роль ўйнашини айтдим. Дастлабки икки чоракфиналда бўлгани каби ҳаммаси ўзгартиришлар орқали ҳал қилинди.

Биз тактик жангда ғалаба қозондик. Олдинда янги ўйинлар ва тўсиқлар бор. Уларни ҳам енгиб ўтишга ҳаракат қиламиз», – деб Гарсиянинг сўзларини келтиради RMC Sport.

«Лион» яримфиналда 19 август куни «Бавария» билан баҳс юритади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар