Тиаго: «Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик»
Шанба, 15 Август
3697

«Бавария» яримҳимоячиси Тиаго Алькантара «Барселона»га (8:2) қарши Чемпионлар Лигаси чоракфинали ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу натижа бизга янада кўпроқ ишонч бағишлайди, айниқса, «Барса» сингари жамоа билан ўйиндан сўнг. Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик. Бу ўйин биз учун яримфинал йўлидаги финал эди.

Мавсум бошидаги натижаларимиз яхши эмасди. Флик ёрдамида ўзимизнинг футболимизни топдик ва қандай ўйнашимиз кераклигини англадик.

Яримфинал? Ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Финалга чиқмоқчиман.

Дўстларим ва мен ўйнаган жамоага ҳурмат белгиси сифатида айтаманки, «Барселона» – ажойиб клуб. Улар вазиятни тўғрилайдилар», – деб Тиагонинг сўзларини келтиради АS.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар