Нойер: «Тер Стеген учун афсусдаман» 
Шанба, 15 Август
9567

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Бавария»га (8:2) қарши баҳсдан сўнг рақиб посбони, Германия миллий жамоасидаги рақобатчиси Марк-Андре тер Стегенга ҳамдардлик билдирди.

«Марк учун бироз афсусдаман. Бундай мағлубият дарвозабонга осон эмаслигини биламан. Аммо биз Чемпионлар Лигасида ўйнадик ва бунинг миллий жамоага ҳеч қандай алоқаси йўқ», – деб Нойернинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Маълумот учун, «Бавария» яримфиналда «Манчестер Сити» – «Лион» ўйини ғолиби билан баҳс юритади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар