Мюллер  – Чемпионлар Лигасида энг кўп ўйин ўтказган германиялик
Шанба, 15 Август
2164

«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган «Барселона» (8:2) билан баҳсда майдонга тушди.

Opta Sports'нинг ёзишича, 30 ёшли футболчининг ушбу турнирдаги ўйинлари сони 113тага етди ва Мюллер Чемпионлар Лигасида энг кўп ўйинда майдонга тушган германияликка айланди. Бунгача рекорд 112та баҳсда иштирок этган мюнхенликларнинг собиқ сардори Филипп Ламга тегишли эди.

Кейинги ўринлардан Мануэль Нойер (109), Тони Кроос (103) ва Оливер Кан (103) ўрин олишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар