«Интер» Перишични қайтармоқчи
Шанба, 15 Август
6103

«Интер» мавсум сўнгида «Бавария»да ижарада ўйнаётган яримҳимоячиси Иван Перишични қайтармоқчи.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, итальян клуби раҳбарияти бош мураббийликда Антонио Конте қолган тақдирда ҳам (айнан Конте Перишични ижарага бериб юборган), 31 ёшли хорватни жамоада сақлаб қолишни мақсад қилган.

Перишичнинг ўзи «Бавария»да ўйнашни хоҳламоқда. Ўз навбатида мюнхенликлар яримҳимоячини 20 млн еврога сотиб олишга ишонишмоқда.

Еврокубоклар якунлангач, томонлар хавбекнинг келажаги борасида музокаралар ўтказишади.

Перишичнинг «Интер» билан шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Унинг «Бавария»даги ижара муддати 2020 йил 31 августда якунланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар