«Ливерпуль» Тиагонинг трансфери борасида «Бавария»га босим ўтказмоқда
Чоршанба, 12 Август
5980

«Ливерпуль» «Бавария» яримҳимоячиси Тиаго Алькантарани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Журналист Николо Скиранинг ёзишича, инглиз клуби 29 ёшли испаниялик билан шахсий шартнома борасида келишиб олган ва бу орқали «Бавария»га босим ўтказмоқда. Яримҳимоячи ёзги трансферлар ойнасида Англияга кўчиб ўтмоқчи.

Тиагонинг мюнхенликлар билан шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. У Бундеслиганинг якунланган мавсумида 24та баҳсда майдонга тушиб, 3та тўп киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар