Мюллер: «Левандовски Мессидан кучлилигини исботлайдиган вақт келди»
Якшанба, 09 Август
6276

«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер жамоадоши Роберт Левандовскини «Барселона» форварди Лионель Месси билан таққослаш ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ҳозир ҳужумда ким кучли? Буни жума куни билиб оламиз. Левандовски бу саволга жавоб бериши керак. Бунинг вақти келди. Месси ҳам «Наполи»га қарши жуда яхши ўйнади. Аммо Роберт ва мен бу саволга Левандовски фойдаси учун жавоб беришга ҳаракат қиламиз», – дея Мюллернинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, «Бавария» Чемпионлар Лигаси чоракфиналида 14 август куни «Барселона» билан баҳс юритади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар