Руди Гарсия: «Бу – фаолиятимдаги энг ёқимли мағлубият»
Шанба, 08 Август
6507

«Лион» бош мураббийи Руди Гарсия Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Ювентус»га (1:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Эслатиб ўтамиз, «Лион» Туринда мағлубиятга учраганига қарамай, сафарда урилган гол ҳисобига кейинги босқичга йўл олди. Чунки Гарсия шогирдлари Францияда минимал ҳисобда ғалаба қозонишганди.

«Бу – менинг фаолиятимдаги энг ёқимли дақиқалардан бири. «Ювентус»ни мағлуб этиш ҳақиқатан ҳам ўзига хос нарсадир. Бугун биз биринчи ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозониш нақадар муҳимлигини билдик.

Биринчи бўлим охиридаги пенальти ёқимсиз ҳолат эди, унгача «Ювентус» хавфли эмасди. Бу уларга ишонч бағишлади. Кейин Роналду Чемпионлар Лигасига хос голини урди. Аммо биз хотиржамликни сақладик ва бу – жамоамда жуда қадрланадиган жиҳат.

Мен бу стадионни биламан, «Рома» билан бу ерда бўлганман. Шунинг учун Туринда ғалаба қозониш қанчалик қийинлигини биламан. Айтайлик, бу – менинг фаолиятимдаги энг ёқимли мағлубият», – деб Гарсиянинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар