«Уфа» Остон Ўруновга миннатдорчилик билдирди
Чоршанба, 05 Август
8995

«Уфа» клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Остон Ўруновга миннатдорчилик билдирди.

«Уфа» ва «Спартак» клублари яримҳимоячи Остон Ўруновнинг трансфери борасида келишувга эришишди. 

Ўрунов жамоамизга 2020 йилнинг бошида Тошкентнинг «Локомотив» клубидан келиб қўшилган эди ва ўтган вақт давомида «Уфа» сафида 10та ўйинда майдонга тушди.

«Уфа» Остонга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, ёш футболчининг кейинги фаолиятига омад тилаб қолади», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, Ўрунов трансфери учун «Спартак» «Уфа»га 2 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Остон февраль ойида «Локомотив» клубидан 150 минг евро трансфер пули эвазига «Уфа» сафига келиб қўшилгани ҳақида ёзилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар