Пеле Роналду ва «Ювентус»ни А Серия чемпионлиги билан табриклади
Сешанба, 28 Июль
5214

Уч карра жаҳон чемпиони, бразилиялик футбол қироли Пеле ҳужумчи Криштиану Роналду ва унинг клуби «Ювентус»ни А Серия чемпионлиги билан табриклади.

«Криштиану – ўз ишига содиқ бўлгани ва уни севгани учун муваффақиятларга эришган замонавий спортчи. Бундан ташқари ақл бовар қилмайдиган ўйинчилар Дуглас Коста, Алекс Сандро ва Данилога ҳам ҳурматим чексиз. Бу ўйинчиларни ва умуман «Ювентус»ни Италия чемпионатидаги ғалаба билан табриклайман», – деб Пеленинг сўзларини келтиради A Bola.

Маълумот учун, «Ювентус» қаторасига 9-марта, жами 36-бор Италия чемпиони бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар