«Бухоро» Муҳсин Муҳаммадиев истеъфосини эълон қилди. Жамшид Саидов бош мураббий этиб тайинланди
Душанба, 27 Июль
2180

«Бухоро» жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди, дея ёзмоқда клуб матбуот хизмати.

«Клуб бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев билан музокаралар олиб борган жамоа раҳбарияти ўзаро келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилишиб, мураббий билан дўстона хайрлашишди. Жамоа раҳбарияти Муҳсин Муслимовичга миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилаб қолади.

Жамоа бош мураббийи этиб маҳаллий мутахассис Жамшид Саидов тайинланди. Мураббий бундан олдин ҳам «Бухоро» жамоасида фаолият олиб борган. Саидов бошчилигида жамоа 2016 йил мавсум тўртинчи ўринни қайд этган», - дейилади хабарда.

Аслида жамоа икки ҳафтадан буён Саидов қўл остида машғулотлар олиб бораётган, Муҳаммадиев эса тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмагунча ариза ёзмаган эди.

Маълумот учун, «Бухоро» клуби Суперлига жорий мавсумида ҳали ғалаба нималигини билмай, 9-турдан кейин сўнгги 14-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар