А Серияга чиққан иккинчи жамоа ҳам маълум
Шанба, 25 Июль
6430

«Кротоне» В Сериянинг 36-турида «Ливорно»ни (5:1) йирик ҳисобда мағлуб этди ва чемпионат якунига икки тур қолганида юқори дивизионга чиқиш масаласини ҳал қилди.

Бу «Кротоне»нинг ўз тарихида иккинчи бор А Серияга чиқишидир. Жамоа 2016/17 йилги мавсумда юқори лигада дебют қилган, аммо ўша йилнинг ўзидаёқ кучлилар сафини тарк этганди. 

Шунингдек, 36та баҳсда 62та гол урган «Кротоне» тўплар сони бўйича В Сериядаги рекордини ўрнатди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Беневенто» клуби ҳам А Серияга қайтиш масаласини ижобий ҳал этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар