«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри мавсумлар оралиғидаги асосий трансфер мақсадларини аниқлаб олди.
Жамоанинг шорт-листидан Саррининг собиқ шогирдлари – «Челси» яримҳимоячиси Жоржиньо ва ҳимоячиси Эмерсон ўрин олган.
Шунингдек, италиялик мутахассис 40 млн еврога баҳоланаётган «Наполи» ҳужумчиси Аркадиуш Миликни ҳам туринликлар таркибида кўрмоқчи.