Қозоғистон чемпионати марказлашган тартибда давом эттирилади
Жума, 24 Июль
1871

Қозоғистон Премьер-Лигаси клублари коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган чемпионатни марказлашган тартибда, Алмати ва Талгар шаҳарларида давом эттиришади.

Бу ҳақда Қозоғистон Футбол Федерацияси бош котиби Азамат Айтхожин гапириб берди. Биринчи ўйинлар 3 августдан бошлаб ўтказилиши керак.

«Ҳозирча бу клубларнинг вақти ва маблағини тежаш, футболчиларнинг тикланиб олиш жараёнини соддалаштириш учун мос бўлган ягона йўлдир. Шунингдек, эпидемиологик томондан ҳам тўғридир.

Бундан ташқари, футболимиз тарихида илк маротаба барча ўйинлар QAZSPORT телеканали орқали намойиш этилади. ҚФФ раҳбарияти ва давлат идоралари барча масалаларни муҳокама қилиб олишди. Футбол давлат шароитида яшайди, ундан алоҳида эмас», - деди Айтхожин.

Қозоғистон Премьер-Лигаси ўйинлари коронавирус пандемияси туфайли 2 марта тўхтатилди. Чемпионатда 4 ўйиндан кейин 9 очко жамғарган «Қайрат» пешқадамлик қиляпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар