Тиббий текширув зарурияти туфайли «Хоразм» - «Динамо» ўйини бир кунга кечиктирилиши мумкин
Чоршанба, 15 Июль
1828

Про лига 3-туридан ўрин олган “Хоразм” ва “Динамо” ўйини бугун — 15 июль куни 18:30 да старт олиши керак эди. Мазкур учрашув камида бир кунга кечиктирилади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда. 

“Динамо” клуби кеча — 14 июль куни Хоразмга етиб келиб, меҳмонхонага жойлашди. Аммо бугун тонгда клуб футболчиларини тиббий текширувдан ўтказиш зарурияти пайдо бўлди. Футболчилар соғлиги масаласи биринчи ўринда эканидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ учрашувни камида бир кунга қолдириш масаласини қўллаб-қувватлади.

Бугун “Динамо” футболчилари текширувдан ўтади. Эртага тушга қадар футболчиларнинг ҳолати барқарор деб топилса, Про лига 3-туридан ўрин олган учрашув ўтказилади. Вазият нисбатан кескинроқ бўлса, мазкур беллашув аввалдан белгилаб қўйилган захира кунларидан бирида бўлиб ўтади», - дейилади хабарда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар