Ҳасан Рўзиев «Бухоро»да иш бошлади
Душанба, 13 Июль
3291

Ўтган йил якунида Суперлигадаги бош ҳакамлик фаолиятини якунлаган собиқ рефери Ҳасан Рўзиев сўнгги 6 ой ичида чемпионатдаги учинчи клубда иш бошлади.

Tribuna.uz манбасининг маълум қилишича, Ҳасан Рўзиев «Бухоро» клубига таклиф этилган. Собиқ ҳакам Бухорода бўлиб, клуб раҳбарияти билан учрашган ва жамоада иш бошлаган. У бир ой олдин клуб бош директори этиб тайинланган тажрибали мутахассис Алишер Рустамовга ёрдам беради. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳасан Рўзиев жорий мавсумда «Сурхон» ва «Қизилқум» клубларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритганди. Термиз клубида клуб директори сифатида икки ой фаолият юритган Рўзиев, март ойида Навоий клуби президенти этиб тайинланиб, кўп ўтмай вазифасидан озод этилганди. 

Маълумот учун, Муҳсин Муҳаммадиев бошқарувидаги «Бухоро» жамоаси Суперлигада 2 очко жамғариб, сўнгги ўринни банд этиб турибди. Клуб бу мавсумда ҳали ғалаба нималигини билгани йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар