Халқаро спорт арбитраж суди (CAS) УЕФАнинг «Манчестер Сити»ни еврокубоклардан четлатиш борасидаги қарорини бекор қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда BBC журналисти хабар берган.
«Кўринишидан, CAS «Манчестер Сити»ни УЕФАнинг айбловларидан оқлайди. Катта эҳтимол қарор бекор қилинади. Ҳали ҳаммаси тасдиқланмаган, аниқ жавобни шанба ёки душанба куни оламиз», - дея ёзади BBC журналисти Иан Чизмен твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА февраль ойида олиб борилган текширувлар натижасида «Манчестер Сити» клубини молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун икки мавсумга четлатиб, 30 миллион евро жаримага тортган эди. УЕФА қарори устидан март ойида спорт арбитраж судига мурожаат қилган Манчестер клубининг даъво аризаси кўриб чиқилиши коронавирус пандемияси сабабли чўзилаётган эди.