«Динамо» бош мураббийи истеъфога чиқди
Шанба, 11 Июль
3812

10 июль, жума куни «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди, дея хабар бермоқда Самарқанд клуби расмий сайти.

«Динамо» жамоаси Ўзбекистон кубоги ва Про лига янги мавсумини кетма-кет мағлубиятлар билан муваффақиятсиз бошлаганлиги сабабли клуб раҳбарияти қарорига кўра, мавсум бошидан буён бош мураббий сифатида ишлаб келаётган Равшан Аҳмедов билан амалдаги шартнома икки томонлама ўзаро розилик билан бекор қилинди.

«Динамо» ПФК Равшан Аҳмедовга клубдаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, мураббийнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Клуб раҳбарияти бир қатор мураббийлар билан музокара олиб бормоқда. Жамоанинг янги бош мураббийи яқин орада маълум бўлади», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Равшан Аҳмедов қўл остида «Динамо» Ўзбекистон кубоги саралаш босқичида «Оқтепа» жамоасига (3:4), Про лиганинг дастлабки икки тури доирасида эса «Нефтчи» (0:1) ва «Истиқлол» (1:2) клубларига кетма-кет мағлубиятга учраганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар