Жоржиньо «Челси»даги ҳолатидан норози 
Пайшанба, 09 Июль
3954

«Челси» яримҳимоячиси Жоржиньо мавсум якунида Лондон клубини тарк этиши мумкин.

Goal’нинг ёзишича, футболчи Фрэнк Лэмпарднинг унга кам имконият бераётганидан норози бўлмоқда. Жоржиньо карантиндан кейин ўтган 5 ўйиндан 4тасида захирада қолди. Сўнгги тур доирасидаги «Кристал Палас»га (3:2) қарши баҳсда эса италиялик футболчи охирги 10 дақиқада захирадан майдонга тушган.

Манбанинг ёзишича, «Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри ўзининг собиқ шогирдини Туринга таклиф этмоқчи. Жоржиньо Сарри қўл остида «Наполи» ва «Челси»да ҳам тўп сурганди. Клуб ушбу футболчи борасида мавсум якунида таклиф тайёрламоқчи.

Аввалроқ, Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида Жоржиньони 57 миллион эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. «Аристократлар» икки мавсум олдин уни шу нархда Неаполь клубидан сотиб олганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар