Суперлига. «Қизилқум» аламли тарзда ғалабани қўлдан чиқарди
Душанба, 06 Июль
4564

Суперлигада 8-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Қизилқум» ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилди. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 69-дақиқада Шерали Жўраев ҳисобни очган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Сирож Мейлиев жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Бу «Қизилқум»нинг мавсумдаги илк ғалабаси бўлиши мумкин эди. Аммо навоийликлар аламли тарзда 3 очкони қўлдан чиқаришди.

Бу натижадан сўнг «Андижон» 5 очко билан 11-ўринни, «Қизилқум» эса 2 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Суперлига, 8-тур
6 июль, Навоий, «Ёшлик» стадиони, мухлисларсиз
«ҚИЗИЛҚУМ» - «АНДИЖОН» 1:1 (0:0)

Гол: Шерали Жўраев (69) – Сирож Мейлиев (90+1)
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Дамир Искандеров, Жалғасбай Сарсанов. 
Заҳира ҳаками: Санжар Назаров. 
«Қизилқум»: Артём Макосин, Абди Бяшимов, Руслан Маргиев, Алишер Саноев (Везиргелди Илясов 71), Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев (Воҳид Шодиев 71), Олег Толмасов, Суннатилла Абдуллажонов, Дониёр Усмонов (Қадамбой Нурметов 41), Достон Ибрагимов (Маккартни Навесеб 84)
«Андижон»: Ислом Абдуллаев, Фарҳод Мирахматов, Жамшид Ҳасанов, Фарҳод Бекмуратов, Аривачукву Эммануэль, Ибе Окоро, Аабдулло Олимов (Қаҳрамов Баҳодиров 75), Усмонали Исмоналиев (75), Тимур Усманов, Жаҳонгир Абдумўминов (Сирож Мейлиев 75), Дмитро Зозуля. 
Огоҳлантиришлар: Усмонали Исмоналиев (18), Аривачукву Эммануэль (22)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар