Никимбаев: «Клублар бадал тўлашдан воз кечмагунча, ПФЛнинг мантиқсиз қарорлари чиқаверади»
Жума, 03 Июль
4940

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ПФЛ раҳбариятини мантиқсиз қарорларни қабул қилаётганликда айблади.

«Эслайсизми, Ўзбекистон чемпионати давом эттирилганидан сўнг, илк турда «Металлург» ўз уйида «Локомотив»га қарши ўйнай олмади. Чунки Бекобод «қизил» ҳудудга киритилган эди.

Кеча эса «Металлург» «Бухоро»га қарши Муборакда ўйнади. Умуман олганда бу шаҳар ҳам «қизил» ҳудудда. «Навбаҳор» эса «қизил» ҳудудда бўлган Наманганда «Сўғдиёна»ни қабул қилди.

ПФЛ 2 ҳафта ичида бир-бирига зид қарорларни қабул қиладиган, аммо вазиятни гўё назоратда ушлаб тургандек кўрсатадиган ташкилот. Бундай ҳолат яна узоқ вақт, то клублар тўпланиб, бадал пулини тўлашдан воз кечиш ҳақида келишиб олмагунча давом этаверса керак», деб ёзди Никимбаев телеграм каналида.

Қайд қилиш жоизки, ПФЛ 8-турдан ўрин олган «Сурхон» - «Локомотив» ва «Машъал» – «Пахтакор» ўйинларини Термиз ва Муборак шаҳарлари «қизил» ҳудудга киритилгани боис Тошкентга кўчирди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар